
Яя Туре ўзига ўхшаш футболчи кимлигини айтди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туре "Манчестер Юнайтед" аъзоси Поль Погбага бўлаётган босим вақтинчалик эканлиги ва у билан ўхшаш эканликлари ҳақида айтиб ўтди.
“Мен ҳам бир вақтлар ҳудди Погба сингари кучли босим остида эдим. Унинг характери меникига жуда ўхшаш. Ўйлайманки Поль ажойиб футболчи бўлади. Аввал бошида мен ҳақимда ёмон фикрлар билдирган одамлар кейинчалик ўз хатоларини тан олишга мажбур бўлишган”, - дейди Туре.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Туре ёзда “Манчестер Сити”дан кетиши ҳақида эълон қилган эди.
Фикрлар