Ёш теннисчиларимиз ўзиларини кўрсатмоқда

Пойтахтимизда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган "NBU Cup" турнирида биринчи давра баҳслари якунланди.

"G3"  туркумига кирувчи ўсмирлар ва қизлар ўртсидаги мазкур мусобақада Абдураҳмон Саидмуҳаммедов туркиялик Берк Илкелни, Иброҳимжон Уринов эса швециялик Ланселот Чарнеллони мағлубиятга учратди.

Умидли теннисчимиз Азиз Дадабоев эса тожикистонли Азад Раҳман устидан 6:2, 7:5 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи даврага чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!