Ёшлар лигаси. "Пахтакор" "Бухоро"га мағлуб бўлди

CHERY AUTO

"Пахтакор" ёшлар жамоаси 5-турда "Бухоро"дан сафарда 0:2 ҳисобида енгилди.

Tecno

Биринчи бўлим мезбонларнинг ташаббуси остида ўтди ва улар икки вазиятдан унумли фойдаланишди. Дастлаб Олимов ҳимоячилар хатосидан сўнг яқин масофадан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 42-дақиқада Муҳиддинов пенальтини аниқ амалга оширди.

Иккинчи бўлимда "шерлар" бир неча қулай имкониятларни юзага келтирди, аммо улардан самара чиқаришни ёшларимиз уддалай олишмади. Шу тариқа "Пахтакор" ёшлари мавсумдаги иккинчи мағлубиятни тан олишди.

Ёшлар лигаси. 5-тур

"Бухоро" - "Пахтакор" - 2:0 (2:0)

Ҳакам: Наим Қосимов (Қарши).

"Бухоро": Турсунбоев (Насимов, 46), Шодмонов (Рамазонов, 78), Зайниддинов (Темуров, 67), Жўраев, Умуров (Сатторов, 69), Муҳиддинов, Очилов, Олимов (Наврўзов, 87), Қурбонов (Ҳотамов, 83), Жумаев, Бозоров (Каримов, 85).

"Пахтакор": Ҳамроев, Алижонов (Салимов, 66), Азмиддинов, И.Йўлдошев (Иб.Йўлдошев, 60), Эркинов (Эргашев, 66), Саидазимов (Абдураҳмонов, 83), Собиржонов (Жўраев, 71), Маҳмудҳожиев, Синдаров (Иминов, 46), Асқаров, Аҳмадов.

Голлар: Олимов, 5 - 1:0. Муҳиддинов, 42-пен - 2:0.

Огоҳлантиришлар: Саидазимов, 49. Абдураҳмонов, 90.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!