"Ювентус" Пьяничнинг трансферидан келадиган маблағни Кантени сотиб олишга сарфламоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби жамоадан кетиши мумкин бўлган босниялик ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничнинг ўрнига келадиган футболчини аниқ қилиб олди.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 29 ёшли футболчининг трансферидан келадиган 80 млн евро маблағнинг барчасини “Челси” хавбеки Нголо Кантени сотиб олишга йўналтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Пьяничга айни дамда “Барселона” ҳамда “Челси” клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда, Кантега эса ПСЖ.
Фикрлар