Зидан: “Реал” мағлубиятга лойиқ эмасди
Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Сельта”га қарши (2:2) Испания Кубоги чорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен афсусда эмасман, чунки “Реал” мағлубиятга лойиқ эмасди. Дастлабки 35 дақиқани ажойиб ўтказдик, аммо гол ўтказиб юборган вазиятда омадимиз кемади. Лекин биз таслим бўлмадик ва охиригача курашдик.

Турнирдан чиқиб кетганимиз яхши бўлмади, албатта. Аммо энди бироз дам олиб, эътиборни Ла Лига ва ЕЧЛ ўйинларига қаратишимиз керак”, – деди франциялик мутахассис.

Фикрлар