Зидан учун Европанинг 3та гранди ўзаро кураш бошлади

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданга бир вақтнинг ўзида Европанинг 3та гранд клуби таклиф билдирмоқда. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 46 ёшли франциялик мутахассис "Ювентус", "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ  клубларидан бирида иш бошлаши мумкин.

Ушбу жамоалар агар бу мавсум ўзлари кўзлаган мақсадларга етиша олишмаса, Зиданни ишга жалб этишади.

Эслатиб ўтамиз, Зидан “Реал” билан кетма-кет 3та мавсум ЕЧЛни ютганидан сўнг ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!