А Про-лига. “Нефтчи” ниҳоят ғалаба қозонди, “Истиқлол”дан мағлубият ёхуд 3-тур якунлари

17 апрель куни А Про-лигасида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Республикамизнинг 4та ўйингоҳида кечган қизиқарли ўйинларда кутилмаган натижалар қайд этилди. Мавсумни жуда яхши бошлаган "Истиқлол" 3-турда "Шердор" меҳмони бўлди ва имкониятни бой берди. "Машъал" эса "Хоразм" билан Муборакда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мавсумни омадсиз бошлаган "Нефтчи" эса "Шўртан" йирик ҳисобда таслим қилди. Sports.uz интернет портали мазкур тур якунлари ва статитастикаси билан таништириб ўтади.

А Про-лига 3-тур. 17 апрель.

"Оқ-тепа" – "Ифтихор"- 1:2. 80 томошабин

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Максим Нехочин, Абдулҳамид Абдураимов, Раҳимбек Каримов.

Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.

Комиссар: Улуғбек Азизов.

Голлар: Нодирхон Камолов, 24 (1:0 автогол). Давронбек Қорабоев, 57 (1:1). Достонбек Бобожонов, 59 (1:2).

“Оқ-тепа”: 35. Рустам Дадабоев, 3. Алишер Мирзаев, 5. Шахбоз Тожиев (21. Орипхўжа Абдухолиқов, 73),  8. Сарварбек Сафаров,  9. Мирзоҳид Мирсаидов,  10. Саиджамол Давлатжонов,  11. Ирисдавлат Хакимов (7. Шерзод Қодиров, 74),  22. Муроджон Тўйчибоев,  28. Искандар Сиддиқжонов,  77. Билолхон Тошмирзаев,  97. Жамшид Юсупов (17. Савелий Абрамов, 64).

“Ифтихор”: 1. Абдулазиз Бурхонов-Малик, 77. Абдумалик Тошпўлатов,  18. Нодирхон Камолов,  4. Давронбек Қорабоев,  3. Жавоҳир Аъзамов,  20. Иззатбек Ғаниев,  14. Бекзод Алиев (9. Достонжон Рашидов, 88),  25. Чохруҳ Йўлдошев,  10. Достонбек Бобожонов (22. Озодбек Давронбеков, 90+2),  13. Чуҳратжон Ўринбоев,  21. Жамшидбек Тўрақулов

Огоҳлантиришлар: Искандар Сиддиқжонов (64), Сарварбек Сафаров (72),  Мирзоҳид Мирсаидов (90+4) – Нодирхон Камолов (28),  Бекзод Алиев (78),  Достонбек Бобожонов (78),  Абдумалик Тошпўлатов (90+4).

Тошкентликларнинг бу йилги ишлари юришмаяпти. Улар 3-турда ҳам "Ифтихор"га ўз майдонида ютқазиб қўйди. Бу жамоалар яқинда ПФЛ Кубоги финалида тўқнаш келишган ва ўшанда ҳам фарғоналикларнинг қўли баланд келганди. Афсуски, "Оқ-тепа" А Про-лигада ўзлари кутганчалик ўйин кўрсата олишмаяпти.

“Нефтчи” – "Шўртан” -  4:0. 1540 томошабин.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусниддин Баҳодиров, Ойбек Калахўжаев,  Муҳаммад Султон Фозилов.

Назоратчи: Игор Нехочин

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Баҳодир Акрамов, 12 (1:0).  Хамидулло Абдуҳамидов, 45+1 (2:0 пеналти).  Хамидулло Абдуҳамидов, 71 (3:0). Исломбек Каримов, 90+3 (4:0).

“Нефтчи”: 12. Музаффар Абдуллаев, 4. Шодиёр Ҳожиматов,  5. Руслан Мелзиддинов,  6. Баходир Акрамов,  7. Исломжон Тошпўлатов,  9. Носирбек Отақўзиев (18. Давронбек Исоқов, 55),  10. Хуршидбек Асқаралиев (17. Илҳомжон Ваҳобов, 83),  11. Хамидулло Абдуҳамидов (8. Достон Абдураҳмонов, 85),  13. Жамшид Қобулов,  20. Дилёрбек Ирматов,  77. Исломбек Каримов

“Шўртан”: 1. Ботир Насиров, 2. Нурали Падаров (3. Ҳасанбой Эргашев, 65),  5. Суннатилла Мамадалиев,  6. Ҳолмурод Ҳолмуродов,  7. Олимжон Каримов,  8. Сирожиддин Раҳматуллаев (18. Самандар Шодмонов, 76),  10. Маъруфхон Муродов (24. Ислом Шодмонов, 89),  14. Акром Бахромов (11. Жасур Ҳолтўраев, 58),  22. Фарҳод Номозов,  26. Қахрамон Баҳодиров,  28. Шерзод Темиров

Огоҳлантиришлар: Руслан Мелзиддинов (64) – Акром Бахромов (48).

Мазкур учрашувдан бир неча кун аввал "Нефтчи" клуби бош мураббийи сифатида ишлаётган Баҳром Хайдаров истеъфога чиқарилди. Бу мутахассиснинг кетганидан сўнг "Нефтчи" номдор "Шўртан"га қарши кечган ўйинда ажойиб футбол намойиш этди ва якунда 4:0 ҳисобидаги илк ғалабани қўлга киритди. Аслида "Нефтчи" жамоасида қатор тажрибали футболчилар тўп суришмоқда. Клуб яна Суперлигага қайтиш учун курашаётгани ҳам бор гап.

“Шердор” – “Истиқлол” -  2:1. 1214 томошабин.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Шохнур Йўлдошев, Рустам Чориев, Шерзод Қамаров.

Назоратчи: Олег Рубаков

Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Абдулла Набиев, 22 (1:0). Сардорбек Сотиволдиев, 36 (1:1 пенальти). Абдулла Набиев, 59 (2:1).

“Шердор”: 1. Равшанбек Ягудин, 4.Шохжаҳон Қиличев, 5. Убайдулло Набиев, 7. Марадона Сафаров (15. Саддам Боймаматов, 78),  9. Абдулла Набиев,  14. Жасур Қурбонов (10. Фарруҳ Шотурсунов, 81),  17. Нурбек Олмосов (19. Ислом Шарипов, 46),  18. Ғолибжон Сарибоев,  33. Бунёд Исроилов,  77. Фарруҳ Фархуддинов (20. Жавоҳирбек Олмосов, 90+2),  99. Фирдавс Абдусалимов

“Истиқлол”: 1. Рустам Нортожиев, 3. Фарруҳ Ибрагимов,  6. Илҳомжон Алижонов (9. Абдуқодир Артиков, 84),  8. Сардорбек Сотиволдиев (77. Умиджон Қодиров, 76),  13. Тимур Султонов,  14. Рустамжон Абдуҳамидов,  17. Анваржон Хожимирзаев,  19. Файзуллобек Жуманқўзиев (7. Риза Айвазов, 63),  20. Улуғбек Ҳудойбердиев,  21. Элёр Мамасолиев (10. Элёржон Акбаров, 63), 22. Сардор Теляков

Огоҳлантиришлар: Жасур Қурбонов (16), Фирдавс Абдусалимов (38)

Мавсуми стари арафасида "Шердор"нинг улкан мақсадларин қўяётгани борасида маълумотлар берилган эди. Улар аввалги икки турдаги мағлубиятлардан сўнг ўзларига келди. "Истиқлол" билан кечган ўйинда самарқандликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Бу эса Бахтиёр Саттаров жамоасининг мавсумдаги илк ютуғи бўлди.

Машъал” – “Хоразм” - 1:1. 1350 томошабин.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шоҳрух Аъзамов, Равшан Копадзе, Зуфар Элибоев.

Назоратчи: Андрей Тамбовцев

Комиссар: Жамшид Имомов

Голлар: Жасур Отажонов, 11 (0:1). Шокир Йўлдошев, 51 (1:1 пенальти).

“Машъал”: 35. Достонбек Тўхтабоев, 6. Жонибек Мирзақулов (7. Турсунмурод Ҳамдамов, 67),  10. Баходир Муртазоев,  15. Муҳаммадали Алиқулов,  18. Ойбек Жўраев (11. Мўминжон Мелиев, 46),  21. Маъруф Жумаев (55. Элбек Отақулов, 74),  22. Сирожиддин Қўзиев,  23. Шокир Йўлдошев,  25. Дониёр Умаров,  45. Самандар Шукруллаев,  66. Жаҳонгир Қурбонбоев (17. Санжарбек Зокиров, 87).

“Хоразм”: 35. Ғайратжон Ўдаев, 2. Жасур Отажонов, 3. Равшанбек Султонов,  4. Тимур Бекчанов,  10. Сурож Рўзметов (39. Лазиз Убайдуллаев, 54),  11. Темур Машарипов,  13. Сарварбек Жуманиёзов,  14. Миржалол Қурбонов,  15. Дадахон Юсупов,  17. Фарруҳ Ҳайдаров (29. Мирас Қарлибоев, 72),  30. Айбек Нурбоев. 

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадали Алиқулов (58) – Миржалол Қурбонов (56).

Турнинг марказий ўйинларидан бири бўлди дейиш мумкин. Бу ўйинга қадар ҳар иккала жамоа ҳисобида олтитадан очко мавжуд эди. Муборакда кечган ўйинда дастлаб "Хоразм" ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Бироқ бу ҳисобни Александр Ежов шогирдлари ўзларида сақлаб қола олмади. Якунда учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Тур статистикаси

Умумий ўйинлар сони: 4та
Мезбонлар ғалабаси: 2
Меҳмонлар ғалабаси: 1
Дуранг: 1

Огоҳлатиришлар сони: 13та

Мезбонлар: 7
Меҳмонлар: 6
Четлаштиш: 0

Мухлислар ташрифи

3-турни кузатиш учун жами 4184 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 1046 нафардан тўғри келади.

Энг кўп томошбин: "Нефтчи" - "Шўртан". 1540 нафар томошабин

Энг кам томошабин. "Оқ-тепа" - "Ифтихор" . 80 нафар томошабин

Киритилган голллар сони: 12та
Мезбонлар: 7
Меҳмонлар: 5
Автогол: 1
Пенальтилар:

Белгиланган пенальтилар сони: 3та
Гол: 3
Ноаниқ пеналтилар: 0

Энг тез киритган гол: Жасур Отажонов 11-дақиқа (“Машъал” – “Хоразм” – 1:1)

Энг кеч киритилган гол: Исломбек Каримов 90+3-дақиқа (“Нефтчи” – “Шўртан” – 3:2)

Тўпурарлар: Хамидулло Абдуҳамидов ("Нефтчи") - 3та. Шерзод Темиров ("Шўртан"), Анвар Хожимирзаев ("Истиқлол"), Исломбек Каримов ("Нефтчи"), Достонбек Бобожонов ("Ифтихор"), Сардор Сотволдиев ("Истиқлол"), Абдулла Набиев ("Шердор"), Шокир Йўлдошев ("Машъал") - 2тадан. Акром Баҳрамов ("Шўртан"), Нурали Падаров (“Шўртан”), Қаҳрамон Баҳодиров (“Шўртан), Павел Пуришкин (“Оқ-тепа”), Мухаммад Тошпўлатов (“Машъал” ), Фаррух Иброҳимов (“Истиқлол”), Анвар Бердиев (“Истиқлол”), Элёржон Акбаров ("Истиқлол"),  Давронбек Қорабоев ("Ифтихор"), Озодбек Давронбеков ("Ифтихор"), Баҳодир Акрамов ("Нефтчи"), Жасур Отажонов ("Хоразм"), Сарвар Жуманиёзов ("Хоразм"), Сардорбек Матмуродов ("Хоразм") - 1тадан.

Автогол: Даврон Маматов (“Нефтчи”), Нодирбек Камалов ("Ифтихор")

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!