А серия дебютанти трансфер бозорини “портлатмоқчи”
“Атлетико” собиқ ҳужумчи Луис Суарес янги мавсум фаолиятини Италия А сериясида давом эттириши мумкин. Уругвайлик футболчи дебютант “Монца”дан расмий таклиф олди, деб хабар берди “Sportitalia” нашри.
Клуб директори Андриано Галлианининг шахсан ўзи 35 ёшли форвард билан музокара олиб борган. Суаресга 5 миллион евро маош билан бир мавсумлик шартнома таклиф қилинган.
Луис Суарес ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Футболчи якунига етган мавсум “Атлетико”нинг барча мусобақалар доирасидаги 45 ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган.
Июнь ойи охирида “Ривер Плейт” уругвайлик футболчига бир мавсум учун 3 миллион евролик маош билан шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди. Бироқ Суарес Аргентина клуби таклифига рад жавобини берди.
Фикрлар