
А Серия клублари энди оддий сардорлик боғичи туфайли ҳам жазога тортилишлари мумкин
А Серия раҳбарияти чемпионат ўйинларида норасмий сардорлик боғичларидан фойдаланган клубларни жазолаши ҳақида огоҳлантирди.
Унга кўра чемпионатнинг барча иштирокчилари оқ рангли сардорлик боғичларидан фойдаланишлари шарт. Ушбу оқ боғичга мусобақа логотипи ва катта ҳарфларда “Сардор” ёзуви туширилган бўлади.
Таъкидлаш керакки, чемпионатнинг илк турида Даниэле де Росси («Рома») ва Алехандро Гомес («Аталанта») ушбу қоидага амал қилишмади. Бироқ, бунинг учун ҳозирча уларга нисбатан жазо қўлланилмади.
Фикрлар