А Серия. Марказий учрашувда "Милан" қийинчилик билан ғалаба қозонди

CHERY AUTO

А Серия 28-туридан ўрин олган "Наполи" - "Милан" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Ўйиндаги ягона гол 49-дақиқада Оливье Жиру номига ёзиб қўйилди. Мезбонлар бу голга жавоб бера олмади.

Шу тариқа, "Милан"нинг очколари сони 60 тага етди. Жамоа ҳозирча жадвалда етакчилик қилмоқда.  

"Наполи" ҳисобида 57 очко мавжуд бўлиб, клуб 3-поғонадан ўрин эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!