
А Серия. "Милан" ирода кўрсатиб, дербида ғалаба қозонди
А Серия 24-туридан ўрин олагн "Интер" - "Милан" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "россонерилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 38-дақиқада Перишич ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг 75 ва 78-дақиқаларида Жиру гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди ва ҳисоб бошқа ўзгармади.
Ушбу натижадан сўнг Пиоли шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 52 тага етди. Айни вақтда улар А Серия турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда Тео Эрнандес қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Фикрлар