А Серия. "Милан" марказий учрашувда "Лацио"ни мағлуб этди

Италия А Сериясининг 7-туридан ўрин олган "Милан" - "Лацио" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Миланликлар сафида голлар Пулишич ва Окафор номига қайд этилди. Меҳмонлар бугун майдонни голсиз тарк этадиган бўлди. 

Шу тариқа, "Милан" 3 очкони қўлга киритиб, 18 очко билан турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди. "Лацио" 7 очко тўплаган ҳолда 14-ўринни банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!