А Серия. "Милан" "Пиза" устидан қийин ғалабани қўлга киритди

А Сериянинг 25-тури доирасида "Пиза" "Милан"га 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Дастлаб, 39-дақиқада Лофтус-Чик ҳисобни очди. Аммо мезбонлар футболчиси Лойола 71-дақиқада ўйинда мувозанатни тиклади. Асосий вақт якунига 5 дақиқа қолганда эса Модрич гол уриб, миланликларга ғалаба тақдим этди.

Шу тариқа, Массимилиано Аллегри шогирдларининг очколари сони 53 тага етди ва жамоа турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

  • Италия - Серия А
  • Жорий мавсум
1072.png

Пиза

  • Felipe Loyola 71'
Тугаган
1 : 2

14.02.2026 00:45

113.png

АК Милан

  • Ruben Loftus-Cheek 39'
  • Luka Modrić 85'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!