А Серия. "Милан" қийинчилик билан 3 очко қўлга киритди

А Серия 10-туридан ўрин олган "Верона" - "Милан" баҳси якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, Мигел Велозу 9-дақиқада ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 19-дақиқада Корай Гюнтер фарқни йўққа чиқарди. 81-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Сандро Тонали жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Шу тариқа, "россонерилар" очколари сонини 23 тага етказиб олган ҳолда, А Серия турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!