А Серия. "Милан" сенсацион тарзда мағлуб бўлди

А Серия 12-туридан ўрин олган "Торино" - "Милан" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида миланликлардан устун келди. 

Дастлаб, Жижи 35-дақиқада учрашувда ҳисобни очди. 2 дақиқа ўтиб Миранчук орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 67-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Мессиас фарқни қисқартирди. 

Кутилмаганда мағлубиятга учраган Пиоли шогирдлари Италия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 17 очкоси бор туринликлар 9-поғонани банд этган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!