А Серия. "Наполи" - "Милан": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. А Серия 28-туридан ўрин олган "Наполи" - "Милан" учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
- 90'

Ўйин якунига етди. Якуний ҳисоб 0:1. "Милан" қийин қалабани қўлга киритди.
- 90'
Салемакерс қулай имкониятдан гол ура олмади.
- 90'

Адам Унас огоҳлантирилди.
- 90'
Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 89'

Рафаэль Леао ўрнига Златан Ибрагимович ўйинни якунлаб қўйади.
- 86'
Осимхеннинг яқин бурчакдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон гол бўлишига йўл қўймади.
- 83'

Меҳмонлар посбони Меньянга сариқ карточка кўрсатилди.
- 82'

Мезбонлар сафида яна ўзгариш. Зелиньский ўз ўрнини Замбо-Ангиссага бўшатиб берди.
- 80'

"Россонерилар" таркибида яна 2та ўзгариш қилинди. Мессиас ўрнига Салемакерс, Калабрия ўрнига Флоренци майдонга тушди.
- 77'

Эрнандес ва Осимхен сариқ карточкага муносиб кўрилди.
- 75'

Неаполликлар яна бир ўзгаришга қўл урди. Фабиан Руис ўрнига Дрис Мертенс баҳсга қўшилди.
- 72'
Франк Кессьенинг зарбаси рақиб футболчиларига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 68'

"Милан" сафида ҳаракат қилган гол муаллифи Оливье Жиру ва Сандро Тонали ўз ўрнини Анте Ребич ҳамда Раде Круничга бўшатиб берди.
- 67'

"Наполи" таркибида Лоренсо Инсинье ва Маттео Политано ўрнига Адам Унас ва Элиф Элмас майдонга тушди.
- 66'
Жирунинг товони билан берган узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.
- 63'
"Наполи"нинг ҳужумларига бироз кескинлик етишмаяпти.
- 61'
Тео Эрнандеснинг қанотдан амалга оширган узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди.
- 58'
Меҳмонларнинг ҳужумлари сони ортиб боряпти.
- 55'
Беннасернинг чап оёқда йўллаган зарбаси Оспина томонидан бартараф этилди.
- 51'
Осимхеннинг тепган тўпи тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
- 49'

ГОООООООЛ! "Милан" учрашувда ҳисобни очмоқда. Калабриянинг узатмасини Жиру дарвозага жойлаб қўйди.
- 47'
"Россонерилар" футболчиси Мессиаснинг қанотдан узатиб берган пасини Кулибали боши билан қайтариб юборишга муваффақ бўлди.
- 45'

Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45'

Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
- 45'
"Милан"нинг хавфли ҳужуми оддий хатолар сабаб якунига етмай қолди.
- 45'
Биринчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'
Майдоннинг ҳар бир қаричи учун аёвсиз кураш кечмоқда.
- 41'
Ўйин темпи бироз пасайди.
- 39'

Миланликлар вакили Жиру ҳам сариқ карточка ишлаб олди.
- 37'

"Наполи" аъзоси Ррахманига сариқ карточка кўрсатилди.
- 34'
Пиоли шогирдларининг тезкор қарши ҳужуми Калабриянинг хатоси туфайли тўхтаб қолди.
- 33'
"Милан" тўп назоратига эгалик қилмоқда.
- 30'
Леао майдонда ажойиб ўйин кўрсатмоқда.
- 28'
Леаонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган тўпини Давид Оспина ушлаб олди.
- 26'
Меҳмонлар ҳужумчиси Оливье Жируга тиббий хизмат кўрсатиляпти.
- 24'

Неаполликлар ҳимоячиси Калиду Кулибали хакам томонидан огоҳлантирилди.
- 23'
Осимхенга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 20'
Мезбонлар аъзоси Виктор Осимхеннинг тўхтатмасдан тепган зарбасига аниқлик етишмади.
- 19'
"Милан" футболчиси Фикайо Томорининг ажойиб зарбасидан сўнг Оспина чиройли сейв ижро этди.
- 16'
"Россонерилар" вакили Рафаэль Леао марказдан қарши томон мудофаасини ёриб кирмоқчи бўлди. Бироқ неаполлик ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 12'
Спаллетти шогирдлари майда паслар орқали рақиб дарвозасига йўл топмоқчи.
- 10'
Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечмоқда.
- 8'

Миланликлар бош мураббийи Стефано Пиолига сариқ карточка кўрсатилди.
- 8'

Мезбонлар бурчак зарбасига эга бўлди.
- 5'
"Милан" футболчиси Беннасер рақиб жарима майдонида йиқилиб тушди. Бироқ хакам бу вазиятни пенальтига лойиқ, деб ҳисобламади.
- 4'
Ўйин ҳарорати ошиб бормоқда. Жамоалар кетма-кет ҳужумлар юзага келтирмоқда.
- 2'
Майдон эгалари илк дақиқалардан рақибга босим уюштирмоқда.
- 0'

Учрашувга старт берилди. Ўйинни неаполликлар бошлаб берди.
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосландлари. А Серия 28-туридан ўрин олган "Наполи" - "Милан" учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Фикрлар