А Серия. "Наполи" ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, пешқадамликни мустаҳкамлаб қўйди

А Сериянинг 26-туридан ўрин олган "Наполи" - "Аталанта" баҳси якунланди. Ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритди.

Томошабинлар ҳисоб очилишини 60 дақиқа кутишига тўғри келди. Хвичанинг ажойиб голидан кейин неаполликлар олдинга чиқиб олди. 77-дақиқада эса Рахмани орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Шу тариқа, "Наполи" пешқадамликни мустаҳкамлаб қўйди . Эндиликда, Спаллети шогирдлари ва "Интер" орасидаги фарқ 18 очкони ташкил қилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!