А Серия. "Наполи" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Италия А Сериясининг 24-турида Антонио Конте бошчилигидаги "Наполи" сафарда "Женоа" билан куч синашиб, 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 
 
Дастлаб, беллашувнинг Руслан Владимирович Малиновский ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 20-дақиқага келиб, Расмус Хойлунд орадаги фарқни йўққа чиқарди. Орадан 1 дақиқа ўтиб эса "Наполи" ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳам эришди. Бу галги гол муаллифи - Скотт Мактоминей!

Иккинчи бўлим аввалида Лоренцо Коломбо жамоасининг иккинчи голини киритиб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Лекин 90+5-дақиқада Хойлунд дублни расмийлаштириб, неаполликларнинг ғалабасини таъминлади. 
 
Маълумот ўрнида, ушбу ғалабадан сўнг "Наполи" очколар сонини 47 тага етказиб олиб, "Ювентус"ни қувиб ўтган ҳолда, 3-ўринга кўтарилди.

  • Италия - Серия А
  • Regular Season
102.png

Генуя

  • Ruslan Malinovskyi 3'
  • Lorenzo Colombo 57'
Тугаган
2 : 3

07.02.2026 22:00

597.png

Наполи

  • Rasmus Højlund 20'
  • Scott McTominay 21'
  • Rasmus Højlund 90'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!