А Серия. "Наполи" Хойлунднинг дубли эвазига "Ювентус"дан устун келди

  • 8 декабрь, 02:46
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

А Сериянинг 14-туридан ўрин олган "Наполи"— "Ювентус" учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда неаполликлар 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Tecno

Дастлаб, учрашувнинг 7-дақиқасида Расмус Хойлунд ҳисобни очди. Аммо 59-дақиқада туринликлар футболчиси Кенан Йилдиз ўйинда мувозанатни тиклади. Хойлунд 79-дақиқада яна катта саҳнага чиқди. Ҳужумчининг боши билан йўллаган аниқ зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

Шу тариқа, Антонио Конте шогирдлари ўз очколарини 40 тага етказди ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

  • Италия - Серия А
  • Regular Season

Наполи

  • Rasmus Højlund 7'
  • Rasmus Højlund 78'
Тугади
2 : 1

00:45

Ювентус

  • Kenan Yıldız 59'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!