А Серия. Ўтган тур рамзий терма жамоаси эълон қилинди (фото)
Италия А Серияси 24-тур учрашувлари якунига етди.
Статистика билан шуғилланувчи Whoscored портали тур рамзий терма жамоасини тақдим этди. Ўтган турнинг энг яхши футболчиси, деб "Салернитана" ҳавбеки Симоне Верди топилди. У "Специя"га қарши баҳсда дубль муаллифига айланган эди.
Дарвозабон: Фальконе («Сампдория»);
Ҳимоячилар: Данило («Ювентус»), Ибаньес («Рома»), Теате («Болонья»), Марушич («Лацио»);
Ярим ҳимоячилар: Дибала («Ювентус»), Кандрева («Сампдория»), Верди («Салернитана»), Закканьи («Лацио»);
Ҳужумчилар: Жиру («Милан»), Капуто («Сампдория»).
Фикрлар