А Серия. Оз қолди! "Милан" "Аталанта"ни таслим этди (турнир жадвали)
А Серия 37-туридан ўрин олган "Милан" - "Аталанта" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Миланликлар сафида Леау 57-дақиқада ҳисобни очди. 75-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Тео фарқни иккитага етказиб қўйди.
Шу тариқа, "россонерилар" очколари сонини 83 тага етказиб олди. Айни вақтда улар А Серия пешқадами ҳисобланади. 59 очкоси бор бергамоликлар 8-поғонани банд этган.
Фикрлар