А Серия рамзий жамоасидан "Наполи"нинг беш нафар футболчиси ўрин эгаллади (ESPN)
Хвича Кварацхелия ESPN талқинига кўра, А Серия рамзий жамоасидан ўрин олди.
"Наполи" ярим ҳимоячиси беш нафар жамоадоши билан ушбу рўйхатдан жой олди. Бош мураббий Лучано Спалетти эса йилнинг энг яхши мураббийи, деб топилди.
ESPN талқинига кўра, А Серия рамзий жамоаси қуйидагича кўриниш олган:
Дарвозабон: Иван Проведель ("Лацио");
Ҳимоячилар: Джованни Ди Лоренцо ("Наполи"), Ким Мин Жэ ("Наполи"), Лукас Мартинес Куарта ("Фиорентина"), Карлос Аугусто ("Монца");
Ярим ҳимоячилар: Николо Барелла ("Интер"), Станислав Лоботка ("Наполи"), Хвича Кварацхелия ("Наполи");
Ҳужумчилар: Рафаэл Леау ("Милан"), Лаутаро Мартинес ("Интер"), Виктор Осимхен ("Наполи").
Фикрлар