А Серия. "Рома" ўз уйида 3 та гол уриб, 3 очкони қўлга киритди
А Сериянинг 26-тури доирасида "Рома" ўз майдонида "Кремонезе"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Учрашувнинг 59-дақиқасида Брайан Кристанте ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқада Н’Дика устунликни иккитага оширди. Асосий вақт якунланиши арафасида эса Пизилли ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йириклаштирди — 3:0.
Шу тариқа, римликлар очколари сонини 50 тага етказди ва турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
- Италия - Серия А
- Жорий мавсум
Рома
- Bryan Cristante 59'
- Evan Ndicka 77'
- Niccolò Pisilli 86'
Тугаган
3
:
0
00:45
Фикрлар