А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Комо"га мағлуб бўлди
А Сериянинг 26-тури доирасида "Ювентус" ўз майдонида "Комо" жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Мергим Войвода ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Максанс Какре ўйиндаги иккинчи голни киритиб, жамоасининг устунлигини икки баробарга оширди. Беллашув давомида томонлар бошқа гол ура олишмади.
Шу тариқа, Фабрегас шогирдлари ўз очколари сонини 45 тага етказиб, турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Туринликлар эса 46 очко билан 5-ўринда бормоқда.
- Италия - Серия А
- Жорий мавсум
Ювентус
Тугаган
0
:
2
21.02.2026 19:00
Комо
- Mërgim Vojvoda 11'
- Maxence Caqueret 61'

Фикрлар