А Серия. "Ювентус" қийинчиликсиз "Парма"ни мағлуб этди

А Сериянинг 23-тури доирасида "Парма" ўз уйида "Ювентус" жамоасини қабул қилди. Учрашув 4:1 ҳисобида туринликлар фойдасига ҳал бўлди.

Дастлаб, ўйиннинг 15-дақиқасида Бремер ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Маккенни орадаги  фарқни иккитага оширди. 51-дақиқада эса мезбонлар футболчиси Камбьясо ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Аммо ушбу голдан сўнг Бремер яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди. Девид ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, Лучано Спаллетти шогирдларининг очколари 45 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

  • Италия - Серия А
  • Жорий мавсум
398.png

Парма

  • Andrea Cambiaso 51'
Тугаган
1 : 4

02.02.2026 00:45

625.png

Ювентус

  • Bremer 15'
  • Weston McKennie 37'
  • Jonathan David 64'
  • Bremer 54'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!