Аббос, ростини айт, “Бавария”га ўтасанми?
Париждаги Олимпия ўйинларида иштирок этган Аббосбек Файзуллаев sportarena.kz сайти эълон қилган суҳбатда ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Sports.uz портали ЦСКА футболчисининг интервьюсини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
- Олимпия ўйинлари ҳақидаги ҳиссиётлари ижобий, лекин натижаларимиз хафа қилди. Биз уйга медаллар билан қайтмоқчи эдик. Жуда катта иштиёқ билан тайёргарлик кўргандик.
Бу турнирни узоқ кутдик. Бу худди жаҳон чемпионатида ўйнашга ўхшайди.
Мен стадионга келиб, Ўзбекистондан туриб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорлик билдирмочиман. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис қилиб турдик.
Биз илк бор Олимпиадага чиқдик ва бу турнир жуда яхши тажриба бўлди. Кейинги Олимпиадаларда жамоаларимиз янада кучли бўлади.
- Бахтиёр Зайнутдинов билан алоқани ушлаб турибсанми?
- Яқинда у билан суҳбатлашгандик. Менда ҳаммаси жойида, деди. Туркиядаги янги мавсумга тайёргарлик кўряпти, ишлаяпти. Мен унга муваффақият тилайман, “Бешиктош”да ҳам асосий ўйинчига айлансин а Қозоғистондаги ўзининг мухлисларини хурсанд қилиб юраверсин.
- “Зенит” Бахтиёр Зуйнутдиновни олиши мумкинлиги ҳақида ёзишганди...
- Ҳа ўқидим. Лекин у ерда нималар бўлаётганини билмайман.
- Ҳозир қайси терма жамоаси зўр – Ўзбекистонми ёки Қозоғистон?
- Айни пайтда биз кучлироқмиз. Бизда авлодлар алмашинуви бўлди. Терма жамоамизда тажрибали ва ёш ёш ўйинчилар бор, улар жуда яхши уйғунлашган.
Олдимизда жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинлари бор. 10 та учрашувда биз боримизни бериб, вазифани бажаришимиз ва жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак.
- “Зенит”даги Нурали Алип ҳақида нималар дея оласан?
- Ажойиб йигит. “Зенит” билан ўйнаганимизда у билан гаплашдим. Бир марта биз, бир марта улар ютди. Унга омад тилайман. Нурали яхши йигит.
- Матбуотда Алипга “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ қизиқаётгани ёзилганди...
- Ҳа, мен ҳам ўқидим, албатта. Унинг савияси яхши даражада. Агар улар Алипни сотиб олса, у ерда яхши ўйнаб кета олса керак.
- Ростини айт, “Бавария”га ўтасанми?
- Бунақа овозалар доим бўлади. Айниқса, трансфер ойнаси очилиши билан кўпайиб кетади. Мен ҳозир ЦСКАдаман, шартномам бор.
- ЦСКА раҳбарияти сени Олимпиадага қўйиб юборгани учун улардан миннатдор бўлсанг керак?
- Ҳа албатта, уларга мени қўйиб юборишгани учун катта раҳмат. Олимпиадага жўнатишмаслиги ҳам мумкин эди. Лекин улар бунақа мусобақалар ҳаётда бир марта бўлишини яхши тушунишади.
Шомуродов Олимпиадада нима алам қилгани ва энди кимга мухлислик қилишини айтдиПарижда ўйнаган футболчимиз Европанинг машҳур клубига ўтиши кутиляпти
Фикрлар