Шомуродов Олимпиадада нима алам қилгани ва энди кимга мухлислик қилишини айтди

Ўзбекистонлик футболчилар мамлакатимиз тарихида илк бор ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этди. Натижа мухлислар кутганидек бўлмади. Нафақат спорт ишқибозлари, балки футболчиларимизнинг ўзлари ҳам мусобақани эрта тарк этишни кутмаган эди. Улар ватанга медаллар билан қайтишни мақсад қилганди.

 

Chery Tigo 7 PRO

Нима ҳам дердик, энг муҳими, яна бир йирик мусобақа забт этилди ва энди иштирок этмаганимиз фақатгина жаҳон чемпионати қолди.

Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасига сардорлик қилган Элдор Шомуродов sportarena.kz сайтига интервью бериб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Sports.uz портали ушбу суҳбатни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

- Олимпиададан аралаш ҳиссиётлар қолди. “Парк де Пренс” стадионида ўйнаў жуда ёқимли бўлди. Аламлиси, биз бундан кўпроғига қодир эжик. Қаердадир тажриба етишмади.

Ҳечқиси йўқ, бундан кейин ҳам ишлашда давом этамиз. Ҳали Олимпиадаларда яна ўйнаймиз, деб умид қиламан.

- Ҳозир футбол қаерда зўр – Ўзбекистондами ёки Қозоғистонда?

- Буни шунчаки айта олмаймиз. Яхшиси, мухлисларнинг ўзи баҳо берсин.

- “Зенит”да Нурали Алип ўйнаяпти...

- Ҳимоячи шекилли, шундайми? У ҳақда эшитдим. Яхши ўйинчи.

- Олимпиадада ўзбек боксчиларининг иштироки ҳақида нима дея оласан?

- Биз улардан ҳар доим ғалабалар кутиб келамиз. Улар Олимпия ўйинларида ҳам ғолиб чиқишига умид қиламан.

Баҳодир Жалолов биринчи бўлиб икки карра олимпия чемпионлигини қўлга киритишини истайман.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Париж Олимпиадасининг гуруҳ баҳсларида Испания ва Миср футболчиларига имкониятни бой берди. Сўнгги учрашувда ҳамюртларимиз Доминикан Республикаси вакиллари билан дуранг ўйнади.

Ёш футболчиларчиларга ёрдам бериш учун Олимпия ўйинларига жалб этилган Элдор Шомуродов учта учрашувда иштирок этиб, терма жамоамизнинг ҳар икки голига ҳисса қўшди. Дастлаб, пенальтидан Испания терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган ҳужумчи, сўнгги учрашувда Алишер Одиловга голли пас узатди.

Энди Шомуродов “Рома”га қайтиб янги мавсумга тайёргарликни давом эттиради. Элдор янги мавсумни қаерда давом эттириши ҳозирча маълум эмас.

29 ёшли форвардимизга “Женоа”, “Кальяри”, “Парма” ва “Венеция” қизиқиш билдираётгани ҳақда маълумотлар тарқатилган эди.

Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябридан бери Италия чемпионатида тўп тепмоқда. “Женоа”, “Рома”, “Специя”, “Кальяри” жамоаларида фаолият юритган ҳужумчимиз А Серияда 102 та учрашувда 15 та гол ва 9 та ассист қайд этган.

Шомуродов Италия кубогида тўртта беллашувда қатнашиб, биттадан гол ва голли узатма муаллифи бўлди.

“Рома”даги жамоадошлари билан УЕФА Конфедерациялар кубогининг илк ғолибига айланган ҳамюртимиз “бўрилар” таркибида халқаро майдонда жами 13 та учрашувда иккита тўп киритган ва бир жуфт ассист расмийлаштирган.

Элдорнинг пойтахт клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган.  

Парижда ўйнаган футболчимиз Европанинг машҳур клубига ўтиши кутиляпти

Янги легионеримиздан нималар кутишяпти?

Файзуллаевнинг вазифаси ва Мисрни енгиш йўли айтилди

Европаликларга Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ёқяпти

Испанлар Ўзбекистон муаммо туғидиришини кутмаганди, Миср билан ўйин эса...

Файзуллаев хориждан яхши таклифлар олади, агар...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Duvlan
01/08/2024 09:16
Гол уришни билмайдиган ўйинчиларга ҳеч қатта қизиқиш (жой)бўлмийди
&
Азизжон
31/07/2024 21:36
Маврни согиндизлами расмини куйибсила каердаги бахоналарни йигиштирингла бирортанг 7.2метр варатага тепишни билмайсан ВАТАН туйгусини 0000 нооол санладан кура мани махалламни йигитлари Зур уйнайди ахир профессиональку хамманг сенлрада хам 1табош 2таку́л 2таоёг бор ракибда хам шунака эсиз санлага кетган маблаг