Аббосбек Файзуллаев: Улар қоғозда кучли бўлиши мумкин, аммо...
Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Ҳиндистон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Термамиз сафида дастлаб Аббосбек Файзуллаев 4-дақиқада бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 18-дақиқада Игорь Сергеев дарвоза устунидан қайтган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Тайм сўнггига яқин Насруллаев яқин масофадан деярли бўш қолган дарвозага зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
Беллашувдан сўнг Аббосбек Файзуллаев ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди:
- Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Стадионга келиб қўллаб турган мухлисларга раҳмат. Биринчи ўйиндаги дурангдан сўнг ғалаба қозонишимиз шарт эди. Илк ўйинга кўп тўхталмайман. Сабаби, олдимизда Австралияга қарши учрашув бор. Бу баҳсга яхши тайёргарлик кўришимиз лозим.
- Австралияга қарши қандай натижа учун ўйнаймиз?
- Жуда қизиқ ўйин бўлади. Улар қоғозда кучли бўлиши мумкин. Аммо ҳаммаси ўйинда ҳал бўлади. Мен жамоага ишонаман. Бугун сифатли футбол кўрсатдик. Асосий эътиборимиз ҳужумга қаратилганди ва натижага эришдик. Асосийси шу.
Осиё кубогида ғалаба қозониш жуда яхши. Бу орқали ўзимга ишонч ошди. Бу орқали профессионал футболга кира бошладим. Катталар ўртасидаги Осиё чемпионати муҳим. Бу ерда жисмонан, ақлан ва жисмонан кучлилар тўпланган.
Фикрлар