Абдулманап Нурмагомедов Тони Фергюсоннинг кучига баҳо берди
UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Aбдулманап Нурмагомедов Тони Фергюсонга қарши жангнинг тарихий аҳамиятини юқори баҳолади.
“Миллионлаб мухлислар ушбу жангни кутишмоқда. UFC тарихида бундай кетма-кет ғалабаларга эришаётган жангчиларнинг ўзаро тўқнашуви деярли бўлмаган.
Промоушен тарихидаги энг муҳим жанг. Ушбу тўқнашув нафақат мамлакатимиз балки бутун дунёдаги мухлисларимиз учун муҳимдир.
Фергюсон жуда зўр жангчи... Муносиб рақиб ва биз бунга яраша тайёргарлик кўрмоқдамиз “, - деди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз: Хабиб ва Фергюсон жанги 18 апрель куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.
Фикрлар