Абдумажидов якка тартибдаги машғулотларни бошлади, Фламарион иккинчи йиғинда келиб қўшилади - "Пахтакор" Анталияда машғулотларни бошлади
"Пахтакор" Анталиядаги машғулотларни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Жамоамизнинг Туркиядаги йиғини ва янгиликлари билан ўртоқлашиб борамиз. Бугун Камолиддин Тожиев илк сафардаги илк машғулотларини ўтказишга улгурди.
Жарроҳлик амалиётини ўтказиб келган Муҳаммадрасул Абдумажидов якка тартибдаги машғулотларни бошлаб юборган. Яқинда ҳудди шундай амалиётни ўтказган Фламарион иккинчи йиғинда жамоамизга келиб қўшилади.
Башар ва Таҳсин биз билан бир қаторда кеча Ироқдан Туркияга келганлар", - дейилади хабарда.



Фикрлар