Абдумалик Халоков: - 57 кг ванзга энди мослашиб боряпман...
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
- 57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков австралиялик Сериор Чарлига қарши рингга чиқди. Жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Ушбу муваффақиятдан сўнг Амдумалик Халоков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Аввал айтганимдек, биринчи жанг доим ҳаяжонли бўлади. Боксчилар жангдан жангга очилиб боради. Мураббийларимиз ҳар бир рақибга турли тактика қўллайди. Мисол учун, биринчи ва иккинчи жангда боримни бермадим. Чунки устозларимиз кучимни финалга асрашимни уқтирмоқда. Мураббийларимнинг айтганини қилдим, деб ўйлайман.
Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга раҳмат. Уларнинг олқишидан жонланиб кетяпмиз.
- 57 кг ванзга энди мослашиб боряпман. Жангларим аввалгиларидан кўра очилиб боряпти, - деди Халоков.
Фикрлар