Абдумалик Халоков: Агар мураббийларимнинг айтганини қила олмасам, ютқазаман

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида чорак финаллар бошланмоқда.

-57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халoков иорданиялик Ишиш Юсуфга қарши рингга кўтарилди. Беллашувда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Энди боксчимиз камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг Халоков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бизга ишонч билдирган барчага каттакон раҳмат. Мураббийларим ҳар бир жангга тактика қўлламоқда. Ўша вазифани бажаришга ҳаракат қиламан. Агар тактикани қўллай олмасам ютқазаман...

Мухлислар қўллаб турган пайт рақсга тушиб, ритмни ушлаб оламан. Шунда оёқ ва қўллар ишлаб кетади.

Менинг ашаддий рақибим ҳамюртимиз Мужибилло Турсунов билан рингга чиқади. Жамоадошимни дуо қилиб қўллаб тураман. Насиб қилса, Мужибилло Турсунов ғалаба қозонади, - деди Абдумалик Халоков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!