Абдуқодир Ҳусанов қизил карточка олган ўйинда "Ланс" ютқазди (Видеошарҳ)
Франция чемпионати доирасида "Ланс" ПСЖни ўз майдонида қабул қилиб, Дембеленинг ягона голи эвазига мағлуб бўлди.
Ўйиннинг 4-дақиқасида вингер қанотдан узатилган пасни голга айлантирди. Тайм сўнггида Ҳуcанов огоҳлантирилди, 59-дақиқада эса қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Шу тариқа, лансликлар турнир жадвалида 14 очко билан 7-ўринга жойлашди. ПСЖ бўлса пешқадам. Учрашув видеошарҳини томоша қилинг.
Фикрлар