Абель Санчес: Головкин яна 5-6 та жанг ўтказиши мумкин
Ads

Ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкин устози Абель Санчеснинг сўзларига кўра, 36 ёшли қозоғистонлик боксчи ушбу вазнда профессионал рингда яна 5-6 та жанг ўтказиши мумкин экан.

Мураббий шунингдек, Головкин тез орада телеканал танлашда ҳам бир қарорга келишини таъқидлаган. Унга кўра, Саул “Канело” Альварес билан учинчи жанг бунга кирмайди. Боксчи аввалроқ DAZN тармоғи билан беш йиллик шартнома имзолаган.

Ўрта вазнда қоладими ёки иккинчи ўрта вазнга кўтариладими, буни вақт кўрсатади, – дейди Санчес ESPN Deportes нашрига берган интервьюсида. – У яна 2 ёки 3 йил урушиши мумкин. Мен яна 2-3 йилни афзал билган бўлардим. Муҳими у олдингидай шуғулланишда давом этиши зарур. Агар шундай кетса, ўйлайманки, 5 ёки 6 та жангни ажойиб ўтаказади.