Аброр Пирриев: "Бугун Беҳруз Каримовда операция муолажаси ўтказилди. Футболчи 1 ойга сафдан чиқди".

ЎФА Тиббий Қўмита раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр Муҳаммадович Пирриев "Сурхон" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Беҳруз Каримовнинг жароҳати ва қачон қайтиши ҳақида ўзининг телеграм каналида маълумот берди. 

"ЖЧ финал босқичига тайёргарлик кўраётган МТЖнинг ҳар бир аъзоси ЎФА, мураббийлар ва тиббий штабнинг қатъий назорати остидалиги мутахассисларга маълум. Айниқса, МТЖнинг ҳар бир аъзоси соғлиги ЎФА тиббий қўмитаси ва тиббий штаб томонидан синчковлик билан мунтазам кузатиб борилмоқда. Бунда жароҳат, допинг назорати, овқатланиш ва фармакология каби йўналишлар талайгина.

Куни-кеча ўйинда жиддий жароҳат олган Беҳруз Каримов масаласи бўйича ўйинни жонли томоша қилаётган мутахассислар томонидан тезкор ҳаракатлар бошланди. Футболчи зарур текширувлардан ўтказилди ва унда: Ўнг оёқ панжа (плюсневой) суяги синиши ташхиси тасдиқланди. Тиббий қўмита ва Алишер Арипов бошлиқ тиббий штаб чет эл ва маҳаллий спорт шифокорлари билан жонли тарзда маслаҳатлашиб, тезроқ сафга қайтиш ва жароҳатнинг қайталанмаслиги учун футболчида операция муолажаси ўтказилишини лозим топди. Бугун Беҳрузда операция муолажаси ўтказилди. Режага кўра футболчи 1 ойдан сўнг сафга қайтади.

Беҳрузни тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!