Адолатсизлик қурбони бўлган Роналду Португалия термасида ўйнашдан воз кечдими?

2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун Европада ўтказилаётган саралаш турнири доирасида Сербия ва Португалия учрашувининг охирида можароли вазият юзага келди.

Ўйиндаги тўхтатилишлар учун қўшиб берилган дақиқаларда Криштиану Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўпни жарвоза чизиғидан ҳимоячи қайтариб қолди. Роналду гол бўлганига ишонч билан ён ҳакамга ишора берди. Видеотакрорлар ҳам тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганини кўрсатди.

63752487452774

Жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсларида VAR қўлланилмаётгани боис, нидерландиялик бош ҳакам Данни Маккели буни қайта кўриб чиқолмади ва голни инобатга олмади. Эътироз билдирган Роналдуга сариқ карточка кўрсатилди. Буни адолатсизлик, деб қабул қилган Криштиану сардорлик боғичини ерга отиб, ўйин тугамай майдонни тарк этди.

Кўпчилик буни футболчи терма жамоада ўйнашдан бош тортди, деб қабул қилди.

2:2 ҳисобида якунланган баҳсдан сўнг, Роналду бу вазиятга қуйидагича изоҳ берди.

- Португалия миллий терма жамоасининг сардори бўлиш мен учун ҳаётимдаги энг катта ифтихор ва имтиёздир. Мен ўз мамлакатим учун боримни бераман ва бу муносабатим ҳеч қачон ўзгармайди. Лекин мураккаб вазиятлар ҳам бўлади. Айниқса, бутун бир миллат зарар кўрганида чидаб бўлмайди.

Энди бошингизни кўтаринг ва ҳозирданоқ янги чақирувларга тайёр туринг. Олға, Португалия!, - деди Криштиану Роналду.

pochemu-arbitr-ne-zaschital-chistyj-gol-ronaldu_1616884793170013483

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш ҳам бу вазият бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Бош ҳакам хатоси учун узр сўради ва бунинг учун у ҳурматга лойиқ. Лекин юқори нуфузли бундай мусобақаларда VAR ва голни аниқлайдиган технологиялардан фойдаланмаслик мумкин эмас. Саралаш турнирларида шу тарзда иккинчи маротаба азият чекяпмиз. Тўп дарвоза чизиғидан ярим метрга ўтиб кетди, дарвозабон ва дарвоза чизиғи ўртасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ эди. Гол бўлгани аниқ кўриниб турганди.

Ҳакам олдимга келиб кечирим сўради, лекин бу муаммони ҳал қилмайди. Тўғри, ҳакамлар ҳам хато қилади, чунки улар ҳам одам, лекин  VAR тизими шундай хатоларни олдини олиш учун яратилганку.

Роналдунинг аҳволини тушунса бўлади, сўнгги дақиқада ғалаба тўпини киритди, лекин у тан олинмади. Мен уни танқид қилмайман, - деди Фернанду Сантуш.

Ушбу учрашувдан сўнг, ҳар икки терма жамоа ҳисобидаги очколар сони тўрттани ташкил қилмоқда. Қўшимча кўрсаткичларга кўра, Сербия биринчи поғонадан жой олди, португалияликлар эса иккинчи ўринни банд этиб турибди.

Яна бир аҳамиятли жиҳат шундаки, Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги голлари сони айни пайтда 102 тани ташкил қилмоқда. Жаҳон футбол жамоатчилиги португалиялик юлдуз терма жамоада гол уриш бўйича эронлик ҳужумчи Али Дайининг рекордини янгиланишини кутмоқда.

Қитъадошимиз Эрон терма жамоаси сафида 149 та учрашувда рақиблар дарвозасини 109 маротаба аниқ нишонга олган. Бу футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам бир неча марта гол урган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
28/03/2021 12:09
VAR Футбол учун адолат учун керак эканлиги яна ўз исботини топибдида.
&
Турсун Ғани
28/03/2021 11:57
Эҳ бечора Роналду сени нечталаб голларингни ҳакамлар ҳисоблашмаган. Зерикма бу кунлар ҳам ўтади. Сен барибир энг зўрисан дунёда
Abbos Axmedov
28/03/2021 11:54
Бечорага росса алам қилди шекили галаба голини урсаю тоза голни хисобламади. Агар бизда шундай бўлса Ўзбекистонда судьяни югуруб учуб хаводан тепиб Оналарини кўрсатворади Фудболчиларимиз шунинг учунам бизни фудболчилар жудаям Хурматка лойиқ Адолат хақийқат тарафдори
Baxil Alihuja
29/03/2021 13:47
Рекорд янгиланиши керак! Али Даи 109та гол ургани унчалик кийин эмас, чунки Осиё жамоалари жуда кучсиз. Роналду Осиё жамоасига карши 1-2 та уйинда рекордни янгилайди.