Африка Миллатлар кубоги. Миср Салоҳ ва Мармушнинг голлари эвазига ғалаба қозонди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Африка Миллатлар кубогининг "B" гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашув ҳам бўлиб ўтди. Миср терма жамоаси Зимбабве билан куч синашиб, камбэк эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди. 
 
Дастлаб, тўқнашувнинг 20-дақиқасида Принс Дубе ҳисобни очишга муваффақ бўлди. "Манчестер Сити" ҳужумчиси Омар Мармуш 64-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. "Ливерпуль" афсонаси эса 90+1-дақиқада жамоасига ғалабани тақдим этди. 
 
Маълумот ўрнида, гуруҳнинг иккинчи баҳсида 2:1 ҳисобида Жанубий Африка Анголани мағлуб этган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!