Африка Миллатлар кубоги. Нигерия пенальтилар сериясида Мисрни енгиб, 3-ўрин соҳибига айланди

CHERY AUTO

Африка Миллатлар кубогининг 3-ўрин учун баҳсида Нигерия терма жамоаси Мисрни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, 3-ўринга эга чиқди. 
 
Беллашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар серияси эса 2:4 ҳисобида нигерияликлар фойдасига ҳал бўлди. Энг қизиғи шундаки, Миср терма жамоасидан дастлабки икки 11 метрлик жарима зарбасини "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" ҳужумчилари Омар Мармуш ва Муҳаммад Салоҳ голга айлантира олмади. 
 
Эслатиб ўтамиз, чемпионлик учун финалда Марокаш - Сенегал терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!