Ана холос: Фабио Каннаваро бошқа иш қидиряптими?
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Шимолий Америкадан иш топувчи агентлик билан келишув тузди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўзига Мексика ва АҚШда фаолиятини давом эттириш вариантларини излайдиган агентлик билан келишув тузди. Бу ҳақида eurasia.football сайти маълумот чиқарди.
Мексиканинг TUDN телеканали хабар беришича, Каннаваро Лотин Америкасида мураббийлар ва футболчилар манфаатларини ҳимоя қилувчи компания билан шартнома имзолаган.
TUDN мухбири Франсиско Арредондо Línea de 4 дастурида маълум қилишича, италиялик мутахассиснинг вакиллари унга Мексиканинг Liga MX ёки АҚШнинг MLS лигасидаги клублардан бирини бошқариш имкониятини излайди. Бунинг учун тегишли лигаларда муносиб бўш иш ўрни пайдо бўлиши керак.
Шу билан бирга, Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини давом эттирмоқда. Италиялик мутахассис 2025 йил октябрь ойида миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланган ва уни 2026 йилги жаҳон чемпионатида бошқарган.
Мусобақадан кейин Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти мураббий билан тузилган шартнома 2027 йил октябригача амал қилишини тасдиқлаган.
Октябрь ойида Каннаваро жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоани қайта шакллантириш ишларини давом эттирди. Сентябрь-октябрь ойларидаги халқаро ўйинлар даврида унинг раҳбарлигида Ўзбекистон футболчилари Эронни 3:1, Сурияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, кейин эса Жанубий Кореягасафарда 0:2 ҳисобида ютқазди.
Каннаваро аввал Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби, Хитой миллий терма жамоаси, Италиянинг “Беневенто” ва “Удинезе” клублари, шунингдек, Загребнинг “Динамо” жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган.
У футболчилик фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган ва ўз даврининг энг зўр ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилди. Хусусан, Фабио Каннаваро 2006 йилда Италия терма жамоаси сардори сифатида жаҳон чемпиони бўлган ва ўша йили футболчиларнинг энг нуфузли индивидуал соврини “Олтин тўп” мукофотини қўлга киритган.
Ахир Шомуродов қувиб етди! Гол уролмаган ҳужумчи ғазаб устида стулни тепиб ташлади
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Испаниядаги сенсацион ўйин учун қандай баҳоланди?
Ўзбек футболчиси Еврокубокларда сенсацияда қатнашди
Ўзбекистон даражасини машҳур терма жамоага тенглаштиришди

Фикрлар