Африкалик футболчи фаолиятини Ўзбекистонда якунлашни орзу қилмоқда
Жанубий Африка Республикаси чемпионатининг "Кайзер Чефс" клуби собиқ ҳужумчиси Лаки Коне фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга яқинлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Карантин тартиблари кучга кирмасдан аввал мен Ўзбекистондан таклиф олдим. Жамоа номи ва бошқа маълумотларни ҳозирча ошкор қила олмайман. Музокаралар айни пайтда ҳам давом этмоқда.
Ушбу келишувнинг ҳал қилувчи босқичга чиқишига мавжуд вазият тўсқинлик қилмоқда. Очиғи, фаолиятимни юқори нотада якунлаш учун бу катта имконият. Узоқ муддатли муаммолар ва депрессиядан чиқиб, оилам ва яқинларимнинг қўллаб-қувватлаши остида футболчилик йилларимни яхши натижалар билан якунлаш улкан шараф бўлар эди", - дейди 31 ёшли ҳужумчи.
Фикрлар