Африкаликлар бизга бас келолмади!

Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат оламининг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзьекистон эркаклар ва хотин-қизлар терма жамоалар иккинчи тур учрашувларини ҳам ғалаба билан якунлади.

Бутун дунёдан 200 га яқин давлат терма жамоалар эркаклар ва хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда ғолиблик учун куч синашади. Олимпиада иштирокчиларининг умумий сони 630 нафар спортчини ташкил қилмоқда. Улардан 246 нафар гроссмейстерлардир.

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиаданинг биринчи турида Тринидад ва Тобаго терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Иккинчи раундда ҳудди шу ҳисобда Миср терма жамоаси мағлуб этилди.

Натижалар қуйидагича кўриниш олди:

Гроссмейстер Адҳам Фавзий 2507 – гроссмейстер Нодир Абдусатторов 2766 0-1                    

Халқаро тоифадаги спорт устаси Карим Важих 2402 – гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев 2666 0-1 

Халқаро тоифадаги спорт устаси Ҳамид Вафо 2368 – гросмейстер Жавоҳир Синдоров 2677               0,5-0,5

ФИДЕ устаси Самиҳ Содиқ 2269 – гроссмейстер Шамсиддин Воҳидов 2650 0-1.

Хотин-қизлар мусобақасида шахматчиларимиз Ангола терма жамоасига қарши дона суриб, 3:1 ҳисобида муваффақият қозонди.

Натидалар қуйидагича бўлди:

Аёллар ўртасида ФИДЕ устаси Жемима Пауло 2037 – аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Афруза Ҳамдамова 2313 0-1

Аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Эсперанса Чахита 1932 – аёллар ўртасида гроссмейстер Нилуфар Ёқуббоева 2248 1-0                      

Аёллар ўртасида ФИДЕ устаси  Эднасия Жуниор 1888 – аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Умида Омонова 2032  0-1        

Аёллар ўртасида ФИДЕ устаси  Луция Пирес 1877 – аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Маржона Маликова 2083 0-1.

Энди учинчи тур беллашувларида гроссмейстер йигитларимиз Хорватия терма жамоаси билан куч синашади. “Шахмат маликалари” эса мезбонлар – Венгрия терма жамоаси билан беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!