Афсонавий баскетболчи: "Кутганларимиз кутилганидек бўлиб чиқмади"
Америкалик афсонавий баскетболчи ва бутун фаолиятини ўтказган "Лос-Анжелес Лейкерс" билан беш карра NBA чемпиони Меджик Жонсон машҳур боксчи Майк Тайсон ва таниқли спорт блоггери Жейк Пол ўртасидаги жангга муносабат билдирди.
“Бу шунчаки ачинарли. Бу тўқнашувни мажбур томоша қилдим. Майк Тайсонни шундай ҳолатда кўриш жуда аянчли, чунки мен унинг ҳар бир жангига борганман. Кутганларимиз кутилганидек бўлиб чиқмади, афсус. Бугунги жанг бокс тарихидаги энг яхшиси бўлмади", - деб ёзди Жонсон ижтимоий тармоқларда.
Маълумот учун, Жейк Пол 58 ёшли боксчи Майк Тайсон устидан очколар эвазига зафар қучди.
Фикрлар