
АГМК - "Пахтакор": Дердийок ҳисобни ишончли кўринишга келтирди! (матнли трансляция)
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Суперлига 3-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+3'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+1'
ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Пахтакор" ўйинга мантиқий нуқтани қўйди!
Захирадан майдонга тушган Иброҳимҳалил Йўлдошев кучли зарбаси билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Бобур Йўлдошевнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.
- 88'
"Пахтакор"да Собирхўжаев ўрнига Иминов, Дердийок ўрнига Темиров туширилди
- 86'
Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Эркинов огоҳлантирилди.
- 83'
Хюистра шогирдлари майдон бўйлаб тўпни олиб юрмоқда. Бу вақт ўтиши ва рақиб футболчилари кўпроқ югуришини таъминлаяпти.
- 81'
Олмалиқликлар бироз тин олди. Энди "шерлар" ҳужум уюштирмоқда.
- 79'
Санжар Турсунов ўрнига Жасур Умаров майдонга ташланди.
- 78'
Қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Қувватов ушлаб олди
- 76'
Ҳисоб қисқариши мумкин эди! Бироқ Сайфиевни усталиб билан алдаган Ғофуров зарба беришда хатога йўл қўйди.
- 75'
Санжар Шоаҳмедовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 73'
Драган Чераннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Султонов ушлаб олди.
- 72'
Ҳусниддин Ғофуров ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 71'
Санжар Шоаҳмедов майдонга тушди. У Миржамол Қосимов ўрнида ҳаракат қилади.
- 70'
Ҳозиргина майдонга тушган Эркиновнинг жарима майдонига узатмасига шериклари ета олмади.
- 69'
Питер Хюистрадан жавоб юриш: Хожимат Эркинов Сардор Рашидовни алмаштирди.
- 68'
Қосимов ўзгаришга қўл урди: Касьян ўрнига Полвонов майдонга тушди.
- 66'
Элвин Фортеснинг яқин бурчакка йўллаган зарбасидан кейин тўпни Қувватов ушлаб олди.
- 65'
АГМК штурм уюштиришда давом этмоқда. Ўйин темпи юқори.
- 63'
Ҳусниддин Ғофуровнинг узатмасини Қувватов муштлари билан уриб юборди. Такрорий зарбадан кейин Анзур Исмоилов жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.
- 61'
Қосимов шогирдлари усутнликни рақибдан тортиб олди. Энди таҳликали вазият Қувватов дарвозаси олдида кўпроқ юзага келмоқда.
- 59'
Элвин Фортес воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ён ҳакам байроқчасини кўтарди.
- 57'
Ғофуровнинг ақлли узатмасини қабул қилиб олган Элвин Фортес яқин масофадан зарба беришда хатога йўл қўйди.
- 55'
АГМК футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 53'
"Шерлар" рақиб шаштини пасайтириш мақсадида марказда тўпни назорат қилмоқда.
- 51'
Турғунбоев жамоасининг тезкор қарши ҳужумини давом эттира олмади.
- 50'
Элвин Фортеснинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 48'
Фортес ҳужумда қоида бузди. У Йўлдошевнинг оёғини босиб олди
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'
Танаффус!
- 45+1'
Бўлим сўнгида мезбонлар бурчак тўпини ижро этди. Пойтахтликлар тўпни узоқлаштирди
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'
"Пахтакор" ўйин темпини тўпни назорат қилиб пасайтиришга ҳаракат қиляпти. Жорий ҳисоб уларни тўлиқ қаноатлартиради.
- 40'
Касьяннинг яқин масофадан берган зарбасини Қувватов қайтарди ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
- 39'
Майдон эгалари босим уюштиришда давом этмоқда.
- 37'
Сулаймоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 35'
АГМК иккинчи голдан кейин "уйғонди". Улар бирин-кетин ҳужумлар уюштиришни бошлади.
- 33'
ГООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Дердийок ҳисобни ишончлик кўринишга келтирди.
Турғунбоевнинг узатмасидан кейин ўта қулай имконият ҳосил қилган Эрен жамоасининг иккинчи голини киритди.
- 31'
АГМК футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 29'
Голдан руҳланган меҳмонлар олдинга ўтишни тўхтатмаяпти.
- 27'
ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Бурчакдан етказиб берилган тўпни баланд сакраган Азиз Турғунбоев дарвозага киритди.
- 26'
Рашидовнинг Дердийок томон узатган тўпини АГМК ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 23'
Хюистра шогирдлари марказда тўпни назорат қиляпти.
- 20'
Ўйин темпи бироз пасайди. Курашлар майдон марказида кечмоқда.
- 18'
Фортеснинг узатмасидан кейин Жокич зарба йўллади. Аммо ҳимоячилар тўп йўлига блок қўйишга эришди.
- 17'
Турсуновнинг кучли зарбасидан сўнг Қувватов тўпни ушлаб олди
- 16'
Ҳусниддин Ғофуровнинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўпни қайтарди.
- 14'
Муҳиддиновнинг узатмасидан сўнг Дердийок тўпга улгурмади, Турғунбоевнинг уриниши эса ноаниқ чиқди.
- 13'
Рашидовнинг жарима майдонига узатиб берилган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.
- 11'
Аъзамовнинг хатосидан кейин Турсунов тўп билан олдинга ўтди. Аммо ортдан етиб келган Йўлдошев хавфни бартараф этди.
- 9'
Кичик устунлик "шерлар" томонда бўлиб турибди. Улар тўп билан кўпроқ ишлаяпти.
- 7'
Қосимов шогирдлари тартиб билан ҳаракат қиляпти.
- 5'
Касьян бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ ўз ўрнини ташлаб чиққан Қувватов тўпни ушлаб олди.
- 3'
Меҳмонлар дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
Фикрлар