АГМК 2 та футболчини ПФЛ рўйхатидан ўтказди ва жамоа тарихидаги энг ёш футболчи билан шартномани узайтирди

АГМК мавсумлар оралиғида амалга оширган икки трансферини ПФЛ рўйхатидан ўтказди.

Жумладан, ярим ҳимоячи Муҳаммаданас Ҳасанов ва ҳимоячи Артём Филипосян расман иккинчи даврани олмалиқликлар сафида ўтказадиган бўлди.

Хабарда маълум қилинишича, ушбу икки футболчи АГМК билан 2023 йилнинг 31 декабрига қадар шартнома имзолаган.

Шунингдек, АГМК ёш истеъдодли футболчи Нодир Абдураззоқов билан ҳам амалдаги шартномани 2024 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирган.

Эслатиб ўтамиз, Нодир Абдураззоқов ўтган мавсум "Сўғдиёна"га қарши баҳсда 17 ёш 65 кунлик пайтида майдонга тушган ва АГМК сафида майдонга тушган тарихдаги энг ёш футболчига айланган эди.

трансфер

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!