АГМК навбатдаги трансферни эълон қилди

АГМК жамоаси селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда ва клуб навбатдаги трансферга қўл урди.

Ўзининг чиройли ўйини ва тезкор ҳаракатлари билан танилган ажойиб маҳорат эгаси Шоҳруҳ Гадоев олмалиқликлар аъзосига айланди.

Шоҳруҳ Гадоев эркин агент сифатида АГМК билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Шоҳруҳ Гадоев 1991 йил 31 декабрда таваллуд топган. 2010-2015 йиллар давомида «Насаф» шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2015-2016 йилларда Баҳрайннинг “Муҳаррақ” жамоасида тўп тепган. 2016-2017, 2019 йиллар мобайнида "Бунёдкор"да, 2019-2020 йилги мавсумда Жанубий Кореянинг «Тежон Ситизен» жамоаси сафида ўйнаган ва бир муддат «Бухоро»да ижара асосида ҳаракат қилган. 2020 йилги мавсумни эса, Озарбойжоннинг «Кешла» клубида ўтказган.

Шоҳруҳ Гадоев 9 йиллик фаолияти давомида жами 207 ўйин ўтказган ва 35та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!