АГМК ўз уйида "Андижон"ни ер тишлатди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 24-туридан ўрин олган АГМК - "Андижон" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, Миржалол Қосимов шогирдлари 45  очко тўплаган ҳолда, 3-ўринда қоладиган бўлди. 

  • Суперлига
  • 24-тур

OKMK

  • Баҳром Абдураҳимов 24'
  • Бобурбек Йўлдошов 26', 67'
  • Мате Ватцадзе 42'
4 : 0

24/11/2020 16:00

Андижон

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Ўйин якунида темп бироз пасайди. 

  • 85'

    Вацадзе ўрнига Полвонов, Раҳмонов ўрнига эса Жўраев майдонга тушди. 

  • 83'

    Футболчилар тортишиб кетишди. 

  • 80'

    Бурчак тўпи олмалиқликлар томонидан самарасиз якунланди. 

  • 80'

    Вацадзенинг узатмасига Ғофуров етиб бора олмади. 

  • 77'

    "Андижон" стандарт вазиятни аниқ амалга ошира олмади. 

  • 73'

    Григалашвилининг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 70'

    Авилоқ ўрнига Баҳодиров майдонга тушди. 

  • 67'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бобур Йўлдошев яна бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 63'

    Бурчак узатмасини Адҳамов ушлаб олди. 

  • 59'

    Ғофуров офсайдда қолиб кетди. 

  • 56'

    Жумабоев ва Йўлдошев ўрнига Мелиев ва Соҳибжонов майдонга тушди. 

  • 53'

    Турсуновнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 51'

    АГМК ҳамон ташаббусни ўз қўлида ушлаб турибди. 

  • 48'

    Сардор Раҳмонов сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошлади. 

  • 45'

    Танаффус. Ҳакам биринчи таймга вақт қўшиб бермади. 

  • 42'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! АГМК бурчак зарбасидан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Вацадзе гол муаллифи.

  • 41'

    Стандарт вазият бесамар якунланди. 

  • 41'

    Фарҳод Мираҳмадов ўз жарима майдони яқинида қоидани бузди. Хавфли стандарт.

  • 39'

    "Андижон" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 33'

    Ҳар икки жамоадан биттадан футболчи тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 30'

    Жарима майдонига андижонликлар томонидан узатилган тўпга дарвозабон чиқиб келди. 

  • 27'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бобурбек Йўлдошев бурчак зарбасидан сўнг, АГМКнинг ҳисобдаги устунлигини ишончли кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 24'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Баҳром Абдураҳимов ҳисобни очмоқда. 

  • 20'

    "Андижон" яхши имкониятдан фойдалана олмади. Стандарт вазият кўкка совурилди. 

  • 17'

    Йўлдошев ҳужумда фол ишлатди. 

  • 16'

    АГМК устунликни ўз қўлида ушлаб турибди. 

  • 13'

    Олмалиқликларнинг жарима майдонига узатган тўпи дарвоза томон йўналиш олди. Адҳамов тўпни қайтарди. 

  • 10'

    Абдуманноповнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 7'

    Вацадзега етказиб берилган тўпга Адҳамов биринчи бўлди. 

  • 5'

    Андижонликлар томонидан жарима майдонига узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди. 

  • 4'

    АГМКнинг бурчак зарбаси наф келтиради. 

  • 3'

    Ғофуровнинг зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 24-тури авом этмоқда. АГМК - "Андижон" учрашувини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция усулида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!