АГМК сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

CHERY AUTO

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 12-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви ўз якунига етди. Унда олмалиқликлар "Навбаҳор" билан муроса кўчасини танлашга мажбур бўлди. Эътиборлиси Миржалол Қосимов жамоаси учрашувнинг асосий қисмини ҳисобда ортда қолган ҳолатда ўтказди.

Tecno

Ўйин якуни арафасида Жокич рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб кетди.

Шу тариқа, "Пахтакор" билан ўртадаги фарқ 3 очкога етди.

  • 90'

    Учрашув якунланди! АГМК очко йўқотди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жокич ҳисобни тенглаштирди. Тўпни узоқлаштиришда хато дарвозабон томонидан қилинди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Бироз аввал Ҳусайн Эргашбоев ўрнига Шерзод Ғуломжонов майдонга тушганди.

  • 86'

    Юсупов ўта хавфли зарбани қийинчилик билан ушлаб олди. Турсуновдан яхши зарба бўлган эди.

  • 82'

    Турсуновнинг зарбаси Юсуповга катта қийинчилик туғдирмади.

  • 80'

    Нурматовнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ. Ҳеч ким уни қўриқламаётган эди.

  • 79'

    Турғунбоевнинг жарима зарбаси салгина ноаниқ кетди.

  • 77'

    Комиловнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 72'

    Эркинов ва Вацадзе майдонга тушди. Григалашвили ва Раҳмонов майдондан олинди.

  • 71'

    Турсуновнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 69'

    Голишевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

  • 68'

    Жокич огоҳлантирди.

  • 68'

    Абдураҳимовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегди.

  • 65'

    "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми охиригача етиб бормади.

  • 63'

    Дилшод Жўраевнинг кетма-кет зарбасини ҳимоядагилар қайтаришди.

  • 63'

    АГМК ҳақиқий штурм уюштирмоқда.

  • 61'

    Теляков ўрнига Эргашбоев майдонга тушди.

  • 60'

    АГМК гол уриши мумкин эди. Аммо жамоадошлар бир-бирларига ҳалақит бериб қолишди.

  • 58'

    АГМК рақиб ҳимоясига йўл ахтармоқда.

  • 53'

    Айнан Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев ўрнига Иван Соловёв майдонга тушмоқда.

  • 53'

    Маҳмудҳожиевнинг олисдан берган зарбаси ҳимоячиларга тегди.

  • 51'

    "Навбаҳор" ўз имкониятини кутмоқда. Уларнинг қарши ҳужумлари хавфли тус олмоқда.

  • 48'

    Шунингдек, Қосимов ўрнига Жўраев ҳам майдонга тушган экан. 

  • 47'

    Тошматов офсайдда қолиб кетгани кўрсатилди. Баҳслашса бўлади. Аммо ўйинни давом эттириш зарур.

  • 46'

    Баҳром Абдураҳимов Арслонмурод Омонов ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Аҳмедов 35 метрлар масофадан зарба йўллади. Анча ноаниқ.

  • 42'

    Голишевнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ бўлди... Йўқ, бурчак зарбаси кўрар эканмиз.

  • 40'

    Эльгужанинг рейди ажойиб чиқди. Аммо узатилган пасни шериклари тушунмади. 

  • 38'

    Миржамол Қосимовнинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячиларга ортиқча хавф тудирмади.

  • 36'

    Бурчак зарбаси муваффақиятсиз амалга оширилди. АГМК ҳужум қилиш имкониятига эга.

  • 36'

    Ғалабага эришаётган "Навбаҳор" прессингда жуда фойдали ҳаракат қилмоқда.

  • 32'

    Султонов наманганликларнинг хавфли узатмасини муштлари билан бартараф этди.

  • 31'

    Григалашвилининг яхши ўйланган узатмасига жамоадоши ета олмади.

  • 28'

    Нурматовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 26'

    АГМК негадир жуда хотиржам ўйнамоқда. 

  • 24'

    Аҳмедовнинг узоқдан амалга оширган жарима зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

  • 22'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Турғунбоев узоқдан Султонов дарвозасига тўпни тушириб қўйди. Рекашет ҳам бор экан.

  • 20'

    Майдон марказида Голишевдан ажойиб ҳаракатлар. Унга нисбатан қоида бузилди.

  • 17'

    Турсуновнинг узатмаси анча юқоридан ўтиб кетди.

  • 15'

    АГМК орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 13'

    "Навбаҳор"нинг яна бир ҳужуми зарбагача етиб бормади. 

  • 11'

    Жамоалар бироз темпни пасайтиришди.

  • 9'

    Маҳмудҳожиевнинг узоқ масофадан берган зарбаси ҳам ноаниқ кетди. Канчельскис футболчиларига узоқдан зарбалар йўллашни буюрган туюлади.

  • 8'

    Азим Аҳмедовнинг узоқдан тепган тўпи дарвоза устидан ўтиб кетди.

  • 5'

    Болов жаримадан узатилган супер узатмани боши билан дарвозага йўллашни уддалади. Анча хавфли ва бироз ноаниқ зарба бўлди.

  • 4'

    Бурчак зарбаси АГМК томонидан муваффақиятсиз амалга оширилди.

  • 3'

    "Навбаҳор"нинг босимидан олмалиқликлар тўп назорати орқали чиқиб кетмоқчи.

  • 1'

    "Навбаҳор" дастлабки дақиқаданоқ ҳужумга ташланди, яхшигина вазият ҳам яратилиши мумкин эди. Аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Суперлига мадҳиялари янграмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. 12-турнинг яна бир марказий баҳсига хуш келибсиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!