Агуэро Аргентина терма жамоасига қайтади, фақат...

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони "Атлетико", "Манчестер Сити" ва "Барселона" клубларининг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро терма жамоада иш бошлашини маълум қилди.

"Агуэро бўйича қарор барча томонидан ижобий қабул қилинди. Мен Серхио ва мамлакат футбол ассоциацияси президенти билан гаплашдим. Биз Агуэрони шунчаки кўз-кўз қилиш учун олиб келмаяпмиз, унинг жамоада аниқ вазифаси бўлади", - деди Скалони.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Агуэро бир неча ой олдин юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаган эди. У Аргентина терма жамоаси сафида 101 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урган.

Comments

You must be logged in to commet!