Агуэро

Италиялик журналист-инсайдер Никола Скиранинг хабар беришича, "Манчестер Сити"нинг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуеро тез орада "Барселона"га аъзосига айланади.

Юқоридаги манбага кўра, 32 ёшли футболчи бугун, 30 май куни “кўк-анор ранглилар” сафида тиббий кўрикдан ўтган. Тез орада у Каталония клуби билан шартнома имзолайди.

Ўтган мавсумда Агуеро "Манчестер Сити" таркибида 19та ўйин ўтказиб, унда 6та гол ва 1та голли узатма муаллифи бўлган.

Аввалроқ, футболчи "Барселона"га ўтиш учун маошни қисқартиришга ҳам рози бўлганлиги ҳақида хабар берилганди.

“Манчестер Сити” УЕФА Чемпионлар лигаси финалида “Челси”га 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу Агуэронинг “Сити” таркибидаги сўнгги учрашуви бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар