Агуэро фаолиятини қачон якунлаши маълум бўлди

Аргентиналик машҳур ҳужумчи Серхио Агуэронинг "Барселона" билан қачон хайрлашиши маълум бўлди. У юраги билан боғлиқ муаммо сабаб фаолиятини якунлашга мажбур бўлмоқда.

Marca нашрининг маълум қилишича, 33 ёшли футболчи катта футболни тарк этганини 15 декабрь куни эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида аргентиналик футболчи “Алавес” билан ўйинда ўзини ёмон ҳис қилганди. Кейинчалик унинг тахикардия хуружига учрагани маълум бўлди.

Маълумот учун, Агуэро "Барселона" сафига жорий ёз “Манчестер Сити”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!